Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари инсон қадрини улуғлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар давомида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат сиёсатини маҳаллагача тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ўз ишига масъулият ҳамда фидойилик билан ёндошиб, кўпчиликка намуна бўлишда.
Хусусан, Арнасой туманидаги 12 нафар ҳоким ёрдамчилари аҳолининг даромадини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадлари йўлидаги самарали фаолиятлари учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг “Ташаккурнома”лари билан тақдирланди.
Мазкур ташаккурномалар маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда туман сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ёрдамчиларига топширилди.