Ишловчи пенсионерга пенсия қандай тўланади?
Ишлаб турган пенсионерга пенсия тўлаш, иш вақтининг қанча давом этишидан, ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, шунингдек, шартноманинг хусусияти ва туридан қатъи назар, иш жойи бўйича тўлиқ миқдорда тўланади. Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади.
Иш жойидан пенсия тўлови ўтган ой учун ойлик иш ҳақининг иккинчи қисми тўловлари билан бир вақтда амалга оширилади. Пенсиялар алоҳида ведомостлар орқали тўланади.
Пенсия тўлови иш жойи орқали амалга оширилиши учун пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан иш берувчига ахборот тизими орқали юборилган электрон ёки ёзма шаклдаги Ф-25 тўлов топшириқномаси асос бўлиб ҳисобланади.
Шербек ҲАЙИТОВ
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар
тайинлаш ва тўлаш шўбаси мудири