Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини, консолидация-лашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат дастурларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек, қурилиш соҳасида назорат механизмларини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор ижроси юзасидан Арнасой туман 3-сектор худуди Ғолиблар маҳалласида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабининг қайта таъмирланиш ишлари кўздан кечирилди.
Арнасой тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўрибосари Ф.Адиловлар ва Арнасой туман 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи подполковник Р.Умматқуловлар мазкур объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга оширилаётганлигини кўздан кечирди.
Мазкур 10-сонли умумтаълим мактаби Арнасой туман 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи томонидан "Оталиқ"га олинган бўлиб, доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати