Арнасой тумани Олтин водий МФЙда 6-нафар ногиронлиги бор фуқаролар Арнасой тумани Ногиронлар жамияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ушбу ўрганиш давомида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва МФЙ раиси Арнасой туман Ногиронлар жамиятига кўмакдош бўлди.
Мазкур ўрганиш жараёнида маҳаллада ногиронлиги бўлган фуқароларнинг яшаш шароитлари ва ижтимоий аҳволи борасида маълумотлар қайт этилди.
Шунингдек ижтимоий аҳволи жиҳатдан кам таъминланган ногиронларнинг яшаш шароитлардан келиб чиқиб уй-жой ва моддий ёрдам борасида мурожатлари тингланди ва масъуллар томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши қайт этиб ўтилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати