Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Арнасой туманидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги, маҳаллий сектор раҳбарлари ҳамда ташкилотлар тамонидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйди.
Шунингдек, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйишга йиғилган нуроний ва ёшлар туман Ички ишлар, Мудофаа бўлими, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари номидан Иккинчи жаҳон урушида фашизм билан курашган ва шонли ғалаба учун жонини берган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати