ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАГА СУЮНЧИ ПУЛИНИ ҚАЕРДАН ВА ҚАНЧА МУДДАТДА ОЛИШ МУМКИН?
САВОЛ: Мен бундан уч ой олдин фарзандли бўлдим лекин хечқандай суюнчи пули олганим йўқ. Хозир хам мурожаат қилсам ўша пулни олишим мумкинми ёки муддат ўтиб кетиб бўлдими ?
ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарорига биринчи илова қилиб келтирилган "Маъмурий регламент"га кўра, суюнчи пули бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ажратилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади. Ушбу муддат ўтгандан кейин нафақа тўланмайди.
❗️Демак Сиз 6 ойлик муддат ўтиб кетмаганлиги сабабли ҳозир хам мурожаат қилиб ушбу маблағни олишингиз мумкин.
❗️Ушбу маблағлар:
■ ишлаётган аёлларга – иш жойидан;
■ таълим олаётган аёлларга – ўқиш жойидан;
■ ўқимайдиган ва ишламайдиган аёлларга – эри ишлайдиган ёки ўқийдиган жойидан;
■ ўқимайдиган ва ишламайдиган ота-оналарга – Пенсия жамғармаси томонидан тўланади.
Шербек ҲАЙИТОВ
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар
тайинлаш ва тўлаш шўбаси мудири