Юртдошларимизнинг муаммоларини тинглаш ва ижобий ечим топиш, бугунидан рози бўлиб эртанги кунга юксак ишонч билан қадам қўйишлари йўлида барча даражадаги раҳбарлар масъул эканлиги бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан қайта-қайта таъкидланмоқда.
Хусусан, бу борадаги ишларга маҳаллий кенгаш депутатларнинг ҳам масъуллиги муаммоларнинг тез фурсатларга ҳал этилишида катта аҳамият касб этаётир.
Арнасой тумани 21-Чўлқувар сайлов округидан сайланган депутат Махсуд Абдуллаев Чўлқувар МФЙ аҳолиси билан хонадонбай ўрганиш ишларини олибю борди.
Учрашув давомида аҳоли вакиллари томонидан кўтарилган турли даражадаги ижтимоий муаммолар ҳар томонлама ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди, вилоят ва республика даражасида ҳал этиладиган масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олди.
Шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши борасида тушунчалар ҳам бериб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати