Арнасойда тумани Дўстлик МФЙ "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа доирасида манзарали кўчатлар экилди.
Мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва қаламчалари экилмоқда.
Жумладан Арнасой тумани Дўстлик МФЙда маҳалла раиси ва маҳалладаги етакчи бошчилигида бир қатор фаол ёшлар ҳамда ёши улуғ нуронийлар билан биргаликда худудга манзарали дарахт кўчатлари ҳамда қаламчалар экишди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати