Шу боис сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси ва аъзолари ҳамда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбарлари ва котиблари иштирокида Арнасой туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишдан мақсад ҳам сайловни қонун талаблари асосида ўтказиш, энг муносиб, халқни ўз ортидан эргаштира оладиган, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун фидойилик кўрсатиб меҳнат қиладиган раисларни сайлаш.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати