Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.
Шу жумладан Арнасой тумани 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқулов "Бобур" МФЙ аҳолиси ва ёшлари билан сайёр қабул ўтказди.
Унда ички йўллар, кадастр, нафақа пули, моддий ёрдам ва имтиёзли кредит, электр энергияси, аҳоли бандлиги билан боғлиқ 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, 5 та мурожаат жойида хал этилиб қолган мурожаатлар вақт ва моддий таъминот билан боғлиқлиги учун тегишли ташкилотларга ҳал этишлик учун кўрсатмалар берилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати