Халқ билан мулоқот ҳаётдаги муаммоларни ойдинлаштиради. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда депутатлар ҳам аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф-истаклари билан қизиқяпти, ҳаётда учраётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитмоқда.
Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Исоқ Авалбоев туманидаги Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, аҳоли билан учрашди.
Учрашув давомида ун маҳсулотлари савдосини ташкил этиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлга шағал ётқизиш, кўп қаватли уйларнинг кириш эшикларини таъмирлаш, электр таянч устунларини ўрнатиш, аҳолининг чорва молларини боқиш учун яйлов ажратиш, солиқ имтиёзлари каби 8 та мурожаатлар тингланди.
Аҳоли томонидан кўрсатиб ўтилган ва жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган айрим муаммоларга туман ташкилотлари иштирокида шу ернинг ўзида ечим топилди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар бўйича тегишли идораларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати