Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда сектор раҳбарлари ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.
Арнасой туман 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Хусниддин Умуров Бўстон маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари томонидан ўтказилаётган хатлов жараёнлари билан яқиндан танишди.
Мазкур жарёнда сектор раҳбари ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла етакчиси билан бир қаторда аҳолига давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши борасида тавсияларини бериб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати