Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳарбий-маъмурий сектор жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги “Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 659-сонли қарори ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва
24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- 1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги “Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 659-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 659-сонли қарорига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 60,0 (олтмиш) млн.сўм миқдоридаги маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси топширилсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов ва туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновларга мазкур маблағни вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳарбий-маъмурий сектор жамғармасига ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Туман Кенгаши раиси Х.Алимарданов
Онлайн:
aror_arbiy_mamuriy_sektorga_mabla.pdf
скачать dle 12.0