Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Обод маҳалла” давлат дастури ижросини таъминлаш учун маблағ ажратиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Обод маҳалла” дастурига асосан ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган ёқилғи мойлаш материаллари олиш мақсадида 50,0 (эллик) млн.сўм миқдоридаги маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси топширилсин.
- Ажратилган маблағни мақсадли ишлатилишини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи З.Исматов ва туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновга юклатилсин.
- “Обод маҳалла” дастурига асосан ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун олинган ёқилғи мойлаш материаллари туман Ободонлаштириш бошқармасига беғараз берилсин.
- Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Б.Абдушукуровлар олинган ёқилғи мойлаш материалларини мақсадли сарфланишини таъминласин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Туман Кенгаши раиси Х.Алимарданов
Онлайн:
aror-obod-ishlo.pdf
скачать dle 12.0