Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигининг “E-qaror” электрон тизими абонент тўлови учун маблағ ажратиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигининг “E-qaror” электрон тизими абонент тўлови учун 9,0 (тўққиз) млн.сўм маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси юклатилсин.
- Ажратилган маблағни мақсадли ишлатилишини таъминлаш туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновга топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш” масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммаларига юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Туман Кенгаши раиси Х.Алимарданов
Онлайн:
aror-e-qaror-uchun-tlov.pdf
скачать dle 12.0