Аввал хабар берганимиздек 2021 йил ноябр ойида спортнинг карате (ITKF) тури бўйича Тошкент шаҳридаги “Универсал спорт саройи” 10 дан ортиқ давлатлар иштирокида Осиё чемпионати бўлиб ўтган эди.
Арнасой тумани Чинобод МФЙ ёшлари мазкур мусобоқага пухта тайёргарлик кўриб муносиб ўринларни қўлга киритишди.
Жумладан, Гавҳар Сапаралиева, Шоҳиста Холбекова,Гулшода Алибоева, Замира Хайитбоева, Жасур Норбоев, Сардор Йўлдошев каби мусобоқада ғолиб бўлган спортчи ёшларимизни спорт бўйича мураббий Жалолиддин Махмудов, қора белбоғ соҳиби Акром Бобоназаровлар тантанали равишда муносиб тақдирлашди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати