Куни кеча Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройи ҳамда Олимпия захиралари коллежи спорт саройида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами нишонланди. Ушбу байрамда байрамда Арнасойлик бобо деҳқонларнинг меҳнати ҳам яна бир бор улуғланди.
Жумладан вилоят ҳокими Эргаш Салиев қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз меҳнати билан яхши кўрсатгичлар ва натижалар қайд этган Арнасой туманидаги “Олтин Замин кўзгуси” фермер хўжалиги рахбари Отабек Туркабоев, “Рўзмонов Элмурод” фермер хўжалиги рахбари Ёқуб Дехқонов, “Шовқор” фермер хўжалиги раиси Рустам Саидазимов, “Қора қисмон боғи” фермер хўжалиги раиси Ойбек Эшбоев, “Адолатли полвон” фермер хўжалиги раиси Эрали Яманқуловлар "Илғор фермер" кўкрак нишони билан ҳамда Олтин Водий МФЙ С.Рахимов кўчасида яшовчи фуқаро Умар Хўжақуловни "Наъмунали томорқачи" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.