Жорий йилнинг 31 октябр куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида "Malika Education" ўқув марказида Ментал арифметика бўйича «Aбакус 2021» Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Арнасойлик 6 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этиб мусобоқа жараёнида “а”, “б” категориялар бўйича ментал арифметикадан бахс олиб боришди.
Жумладан 9-10 ёшли ўқувчилар ўртасида "А" категория бўйича Aбдумаҳмудов Умиджон Махсуд ўғли 1-ўринни, "Б" категория бўйича Элибоева Мадина Тўлқин қизи 1-ўринни, 11-12 ёшли ўқувчилар ўртасида "А" категория бўйича Нурматова Маржона Нурали қизи 1-ўринни, "А" категория бўйича Неъматов Санжар Шавкат ўғли 1-ўринни, 12-13 ёшли ўқувчилар ўртасида "А" категория бўйича Рўзибайева Севинч Қаҳрамон қизи 1-ўринни, "Б" категория бўйича Назарова Дилдора Назар қизи 1-ўринни қўлга киритди.
Мусобоқа якунида ғолиб ва совриндорлар олтин медал ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Махсуд АБДУЛЛАЕВ
Арнасой туман 15-сонли умумтаълим мактаби
қошидаги ментал арифметика тўгарак раҳбари