Арнасой тумани 5-сонли “Наврўз” ДМТТда тадбир бўлиб ўтди. Ноябр ойи “Фан ва табиат” ойлиги муносабати билан тарбияланувчилар ўртасида инглиз тили бўйича мусобоқа ташкил этилди.
"Фан ва Табиат" ойлиги доирасида инглиз тилига кизиққан ва бу тилда равон сўзлашадиган 5 нафар энг билимдон тарбияланувчилар “Таништирув”, “Харакатларни бажаринг”, “Сабзавотларни номини топинг”, “Алфавитни кетма кетликда тахланг”, “Ким чаққон” каби шартлари буйича беллашдилар.
Мусобоқа якунида тарбияланувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақланишди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати