Арнасой туманида вакант бўлиб турган 3-13-19-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодларни ўрганиш бўйича Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари” ҳамда “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари” доимий комиссияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Доимий комиссия аъзолари ўртасида ўтказилган йиғилишда 3-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган Ниёзов Муборак Махсудовна, Бегаев Темур Раҳматович, Тураев Рахмиддин Мухиддинович ва 13-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган Қаршиев Акмал Нарзуллаевич, Мирзаева Гулчеҳра Шавкатовна ҳамда 19-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган Мирзаев Асрор Жўраевич, Ҳакимов Махкамбой Балқибоевич каби номзодларни мактаб директорлигига қўйиладиган малака талаблари юзасидан депутатлар савол-жавоб қилди.
Мазкур доимий комиссия йиғилишида ушбу кўрсатилган номзодларни жорий йилнинг 23 июлъ куни бўлиб ўтадиган халқ депутатлари туман Кенгашининг 28-сессияда кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди.
Усмон УМАРОВ
Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати