Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабат билан фестевал ўтказилди

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабат билан фестевал ўтказилди

09 февраль 2021 йил
59
0

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрь куни имзоланган “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Арнасой туман марказида фестевал ўтказилди.

Фестевалга Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Акмал Нуриддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Иқболой Умаровалар ҳамда Жиззах вилоятининг барча туманларидан санъат вакиллари иштирок этишди.

Уларга Арнасой туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими ва Реуспублика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамроҳлик қилиб ҳалқ амалий санъати кўргазмалари, ижодкорларнинг саҳнавий чиқишларини кўрсатишди.

Фестевалга келган иштирокчилар томонидан куй-қўшиқлар, кўргазмали чиқишлар, халқ амалий санъатини ўзида ифодаловчи чизгиларда акс этган образлари намойиш этилди.

Аждодларнинг бизгача етиб келган маънавий меъроси келажак авлод қалбида она ватанга бўлган меҳр муҳаббат туйғуларининг шаклланиши муҳим омил бўлди десак муболаға бўлмайди.

Алишер Навоий халқ фахри, тилимизнинг байроқдори, шеърият мулкининг султони, маданият ва маънавиятимизнинг порлоқ қуёши бўлиб келмоқда.

Шу боиси ҳар бир юртнинг буюк инсонларнинг қолдирган ноёб ва бебаҳо хазинаси бу уларнинг асарлари ва ўгитларидир. Шунинг учун улар авлодлар хотирасида мангу ва барҳаёт бўлиши яшайди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар