Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томонидан ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томонидан ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

15 январь 2021 йил
382
0

Бугун 15 январь куни Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув бўлиб ўтди.

Унда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот рахбарлари билан бир қатор ёшлар ҳам иштирок этди.

Сайёр қабул давомида, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров томонидан 23 нафар ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди.

Бугунги кунда ёшлар ҳар қайси давлатнинг олиб бораётган сиёсатининг объектини ташкил этувчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Демократик давлат-мустақил Ўзбекистон ёшлари хар қандай соха бўлмасин кун сайин жахонда кенг танилмоқда. Шуни инобатга олган холда, ва Президент ва ёшлар учрашувида белгиланган вазифалар ижроси сифатида учрашувда 14 нафар ёшга кредит олиш учун, ҳамда 3 нафар ёшга ер олиш учун сертификатлар берилди. 

Бундан ташқари 15 нафар ёшларнинг кредитлари банк рахбарларига бириктирилди. Қолаверса 4 нафар ёшга инкубатор аппарати берилгани ҳам, уюшмаган ёшларнинг иш билан таъминланишига эришилди.

Сайёр қабулда кўтарилган узоқ ва яқин муддатли масалалар юзасидан мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари ўзларига тегишли бўлган масалаларни қайт қилиб олишди. 

Шунингдек учрашув давомида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши сардорлари 14-январь "Ватан химоячилари" куни муносабати билан генерал Ғайрат Тоировични табриклаб, учрашув иштирокчиларига аъло кайфият бағишлади.

Учрашув сўнгида эса туманда Ёшлар дафтарини шакллантириш ишларида фаол иштирок этган ва энг наъмунали сардорлар муносиб тақдирланди.   

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар