Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида «E-IJRO AUKSION»: 70 дан ортиқ ер участкаси савдода турибди

Арнасой туманида «E-IJRO AUKSION»: 70 дан ортиқ ер участкаси савдода турибди

13 январь 2021 йил
553
0

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Шулардан бири сифатида  «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг сотилиши йўлга қўйилганини эътироф этиш мумкин.

Бугунги кунга келиб «E-IJRO AUKSION» савдо майдончаси орқали мулкларни сотиб олишга бўлган қизиқиш анчайин ортганини электрон аукционларда уйда ўтириб ҳам иштирок этиш мумкинлиги, барча жараёнлар электронлаштирилгани, ҳаттоки ғолиблик баённомасининг QR-код билан ҳимояланган ҳолда иштирокчига электрон шаклда юборилиши йўлга қўйилгани билан билан изоҳлаш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4427-сонли қарорига асосан ўрнатилган янги тартибга кўра эндиликда, харидор ер участкасини аукционда олганидан сўнг қурилиш талаблари, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш учун сарсон бўлмайди, барча техник шартлар аукционга қадар тасдиқланади.

Бундан ташқари, янги тартибга кўра ер майдони аукцион ғолибига берилган баённома орқали туман ёки шаҳар ҳудудий кадастр бўлимларида расмийлаштирилади, бунда аввалгидек ҳоким қарорини чиқариш талаб этилмайди.

Ҳозирги вақтда e-auksion.uz савдо майдончасига Арнасой туманида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш имкониятини берувчи  70 дан ортиқ ер участкалари савдога чиқарилган. 

e-ijro-auksion.zip [8,99 Kb] (юклаб олинди: 19)

        

         Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

        

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар