Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

30 декабрь 2020 йил
235
0

Арнасой туман ҳокимлигида Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг ўн олтинчи сессияси ўтказилди. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия кун тартибида 11 та масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди. Сессияда раисилик қилувчи Ҳалқ депутатлари туман кенгаши депутати У.Қўқонов олиб борди.

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Арнасой туман Молия бўлими мудири М.Эшбоевнинг “Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги ижроси ва 2021 йилга белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижроси юзасидан туман секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида”ги,  

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлар фаолиятини  қуллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси бўйича Арнасой туманидаги  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йилнинг ўтган 12 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги аҳбороти тўғрисида”ги,

“2020 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши хамда 2021 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш туман Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”,

“Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Давлат тилида иш юртишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармонига мувофиқ секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Б.Норовнинг аҳбороти тўғрисида”ги,

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 февралдаги “Ички ишлар органларининг хуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-150-III-сонли қарори ижроси бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2020 йилнинг IV чоракда амалга оширилган ишлар бўйича хисоботи ҳақида”ги,

“Саховат дафтари”га киритилган ва ҳозирги кунда даромад манбаи яратилган оилаларни  рўйҳатдан чиқариш тўғрисида”ги, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларни ўрганиш якунлари тўғрисида”ги каби масалалар муҳокама этилди.

Депутатлар сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалари билдириб ўтди. Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар