Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янгибўстон МФЙда 2 км ичимлик суви тармоқлари қайтадан таъмирланди

Янгибўстон МФЙда 2 км ичимлик суви тармоқлари қайтадан таъмирланди

29 декабрь 2020 йил
88
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан “Агар биз одамларга ичимлик суви етказиб бера олмасак, биз нимани қилган бўламиз? Касаллик қаердан чиқяпти? Болалар қаердан сариқ касал бўлмоқда? Одамлар чидаб келмоқда, лекин энди чидамайди” – деган сўзларининг ўзи бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар етарли эмаслигини кўрсатиб турибди.

Бинобарин, туманимиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларда бу муаммони ҳал этиш мақсадида Арнасой туман ҳокимлиги томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани Янгибўстон маҳалла фуқаролари йиғини Бойчечак кўчасидаги 20 та хонадон тоза ичимилик суви билан таъминланди.– Аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, Янгибўстон МФЙдаги Бойчечак кўчасидаги 2 км. ичимлик суви тармоқлари қайтадан таъмирланиб, 130 метр янги ичимлик суви тармоқлар ўрнатилди, – дейди Арнасой ичимлик суви таъминоти филиали бошлиғи Рустам Бегматов. – Бугунги кунда туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 96 фоизини ташкил қилади.

Арнасой тумани аҳолисини тўлиқ марказлашган сув таъминоти билан таъминлаш мақсадида 2021 йилда 27 км. янги ичимлик сув тармоқларини қуриш ишлари режалаштирилган. Жумладан, Бахтли МФЙда 20 км. Чинобод МФЙда 7,5 км. янги ичимлик суви тармоқлари ўрнатилади.

Бу ишларни амалга ошириш учун 6,3 млрд. сўм маблағ манбалари аниқланиб, лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Тинчлик МФЙда эскирган 8,5 км. ичимлик сув тармоқларини алмаштириш ишлари амалга оширилади. Режалаштирилган ишлар 2021 йилнинг 2 чорагидан бошлаб амалга оширилади.

Бунинг эвазига Арнасой тумани аҳолиси тўлиқ марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар