Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ўзбекистон чемпиони бўлган Арнасойлик ёшлар тақдирланди

Ўзбекистон чемпиони бўлган Арнасойлик ёшлар тақдирланди

28 декабрь 2020 йил
84
0

Бугун ёшларимиз спортга бўлган қизиқишлари туфайли юртимизда спортчи ёшларимиз сафи кенгаймоқда. Жисмоний тарбия ва спорт орқали ўсиб келаётган ёшларнинг иродаси топланиб, жисмонан етукликка интилмоқдаки биргина уларнинг ютуқларида кўришимиз мумкин.

Спортнинг “Каратэ-до WKF” тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахрли ўринларни олган Арнасой тумани Чинобод МФЙдаги 12-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ўртасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, 2-сектор вакиллари, туман Халқ қабулхонаси, туман Халқ таълими бўлими, Чинобод МФЙ аҳолиси ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Жорий йилнинг декабрь ойида Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси томонидан ташкил этилган ўсмир ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги турнирида фахрли ўринларни қўлга киритган бир қатор спортчи ёшларига Чинобод МФЙ раиси Лутфулла Ҳамидов, туман Халқ таълими бўлими методисти Муҳиддин Нарзуллаев ва 12-мактаб директори Ойгул Шириновалар томонидан медал ва эсдалик совғалар топширилди.

Қайд этилдики, туманимиз ёшлари Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётгани, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ва спорт салоҳияти янада ошаётгани, республикамиз ҳудудларида жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт иншоотлари барпо этилаётгани, ўқувчи-ёшлар ўртасида турли мусобақалар, турнирлар ва спорт ўйинларини ўтказиш оммалашиб бораётганлиги таъкитланди.

Шунингдек ўтказилган тадбирда спортнинг болалар ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида 12-мактабнинг спорт зали 2021 йил дастурига киритилганлиги ҳам қайд этиб ўтилди.

  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар