Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик тадбиркор 10 нафар ёшларни иш билан таъминлади

Арнасойлик тадбиркор 10 нафар ёшларни иш билан таъминлади

28 декабрь 2020 йил
80
0

Бугун ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли бандлигини таъминлаш энг муҳум масалалардан бири бўлиб қолаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.  

Аммо маҳалла кўмакдош бўлиб аҳоли бандлигини таминлашда тадбиркорларнинг ўрни самарали натижа бермоқда.

Шу боис, Арнасой тумани 2-сектор худудидаги Чинобод маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркор Муродова Зарнигор давлатдан 150 млн кредит олиб, қаровсиз ётган дала шийпонида “Uch yulduz 2020” МЧЖ тикувчилик цехини ташкил қилди. Кенг ва ёруғ хонага замонавий русумдаги 10 та тикув машинаси ўрнатилди.

Тикувчиликка уқуви бор аёллардан 10 нафари ишга олинди. Уларнинг аксарияти маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган хотин-қизлардир. Қолаверса, ушбу ҳунарга қизиқиши борлар ҳам цехга келиб, бемалол тикиш-бичиш сирларини ўрганишлари учун шароит ҳозирланди.

– Ушбу тикувчилик цехи йил давомида ишлаб чиқариш маҳсулотларига қараб келажакда янги иш ўринларини янада кенгайтирамиз, дейди тадбиркор Муродова Зарнигор. – Дарвоқе, Айдар – Арнасой кўли туристик зона бўлганлиги сабабли маҳалламиздан ўтувчи туристлар, қолаверса туманимиз аҳолиси учун шинамгина умумий овқатланиш ошхонасини ҳам ташкил қилдик. Ҳозирда ушбу ошхонада балиқ ва миллий таомлар тайёрланиб 2 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Ўз маҳалладошларининг ишсизлик борасидаги қийнаётган муаммоларига тадбиркорлиги туфайли аҳоли бандлигини таъминлаган ёшларимиз юртимиз фахридир.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар