Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик спортчи ёшлар сафи тобора кенгаймоқда

Арнасойлик спортчи ёшлар сафи тобора кенгаймоқда

28 декабрь 2020 йил
113
0

Яратилган шарт-шароитлар боис, мамлакатимизда спортчи ёшлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Энг муҳими, улар томонидан эришилаётган ютуқларга ҳавас қилса арзигулик. Айниқса чекка худудларда ҳам ёшларимиз спорт билан ҳамнафас бўлиб улкан марраларни қўлга киритмоқда.  

Жумладан, Арнасой тумани Чинобод маҳалла фуқаролари йиғинидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Гавҳар Сафаралиева қарийиб 4 йилдан буён спортнинг “каратэ-до” тури бўйича шуғуланиб келмоқда.

Дастлаб, у 2019 йил апрел ойида Тошкент шаҳрида ўсмир ва ёшлар ўртасида ўтказилган Фудокан карате-до  йўналиши бўйича Ўбекистон чемпионатида фахрли 2-ўринни, 2019 йил ноябр ойида эса 1-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, тинимсиз машғулотлар эвазига 2020 йил феврал ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган спортнинг ITKF каратэ-до йўналиши бўйича 1-ўринни, 5-6 декабрь кунлари Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг спорт залида Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси томонидан ташкил этилган ўсмир ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги турнирида ҳам 1-ўринни қўлга киритди.

Мураббийси Жамол Махмудов 4 йилдан буён 40 нафар ёшларга спортнинг “Каратэ-до WKF” тури бўйича устозлик қилиб келмоқда.  Шу давр ичида 23 нафар шогирдлари Ўзбекистон чемпиони бўлишди. Улар орасида Гавҳар Сафаралиева қатори Шоҳиста Ҳолбекова, Гулшода Алибекова, Диёр Фахриддинов, Замира Ҳайитбоевалар каби ёшлар 2-3 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.

Бундай иқтидорли ва истеъдодли, ҳар томонлама чиниққан ёшлар эса барчамизнинг фахримиз ва ғуруримиздир.

Дарҳақиқат мамлакатимизнинг келгусида юксак тараккий этган давлатлар каторидан ўрин олиши хеч шубхасиз ёшлар камолоти устоз ва мураббийлар билан боғлик. Зеро буюк давлатни фақат соғлом миллат, соғлом авлодгина қура олади.  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар