Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 2021 йил ҳосили учун 247,2 гектар ерга тўқсонбости усулда экинлар экилди

Арнасойда 2021 йил ҳосили учун 247,2 гектар ерга тўқсонбости усулда экинлар экилди

28 декабрь 2020 йил
69
0

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15 октябрда қабул қилинган “Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманимизда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Халқимизда “Тўқсон кунда товоқда”, “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно мақоллар бор. Бу нақл бежиз айтилмаган, албатта. Негаки, экинларни кузда экиб, қор остида қолдириш усулига тўқсонбости деб айтилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай экинларнинг уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.

Тўқсонбости маҳсулотларни кузда экишнинг яна бир сабаби шундаки, шу вақтда экилган саримсоқпиёз кўкламда экилганига нисбатан кўпроқ ҳосил беради. Шунингдек, бу самарали усулда ишловчиларни кластер ва кооперацияларга жамлаш, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган ишлар кўлами кенгаймоқда.  

  – Арнасойлик миришкорлар катта тажрибага эга. 2021 йил ҳосили учун айни дамда 247,2 гектар ерга тўқсонбости усулда пиёз, саримсоқпиёз, сабзи, карам ҳамда кўкатлар экилди, - дейди Арнасой туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Мунаввар Собиров. – Шундан 98,1 гектарини фермер хўжаликлари ерларида, қолган 149,1 гектарини аҳоли томорқаларидага экилди. Шу мақсада экин майдонлари кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва деҳқончилик ҳадисини олган оилаларга ижара асосида бўлиб берилди.

Дарҳақиқат, бир гектар майдонга экилган саримсоқпиёз ўрта ҳисобда 10 тонна ҳосил беради. Бир килограмм маҳсулотнинг бугунги бозор баҳоси 30-35 минг сўмлиги ҳисобга олинса, даромад чўғини чамалаб олиш қийин эмас. Қолаверса, “илик узилди” пайтида пишиб етилган сабзавотлар ҳамиша харидоргир. Деҳқонлар таъбири билан айтганда, бу усулда меҳнат қилган деҳқон йилнинг тўрт фаслида мўмай даромад олиш имкониятига эга. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар