Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Ёшлар дафтари”, тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Арнасойда “Ёшлар дафтари”, тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

31 октябрь 2020 йил
141
0

Арнасой туман Ахборот кутубхона маркази залида Туманда “Ёшлар дафтари”, тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Арнасой туман Кенгаши раиси Аброр Атакулов, Арнасой туман Ахборот кутубхона маркази директори Нурали Ахмедов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Жумладан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Арнасой туман кенгаши раиси А.Атакулов Арнасой туманида ишсиз юрган, умуман олганда муаммолар гирдобига ўралашиб ўз ҳаётий йўлини тополмай юрган ёшларни аниқлаш уларни “темир дафтар” сингари “Ёшлар дафтари”га қайд қилиш орқали манзилли рўйҳатлари шакллантириб борилаётганлиги ҳамда ёшларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик каби соҳаларга кенг жал қилишда уларга ажратилаётган кредитлар борасида такидлаб ўтди.

Айнан юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар дафтари”ни юритилиши эвазига Арнасой туманида мавжуд 1115 нафар ишсиз юрган ёшларни манзилли рўйҳати асосида “Ёшлар дафтари”га қайт этиб уларга яқиндан кўмак берилиб келинмоқда.

Бугунги кунда Арнасой туман аҳолиси 46 мингдан ортиқ бўлиб, шундан 27 минг нафарини ёшлар, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар эса 12 минг 586 нафардан ортиғини ташкил қилади. Ушбу ёшларнинг аксарияти ишсиз бўлсада лекин ўз ғояларига эга бўлиб моддий ёки маънавий кўмак бўлмаганлиги оқибатида муаммолар гирдобига тушиб қолиб бўш вақтларини қандайдир бесамар ишлар билан ўтказаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ёшлар иттифоқи бу борада ўз лойиҳалари орқали ёшлар бандлигига эришилмоқда. Жумладан, тумандаги 22 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратишда яқиндан ёрдам берилди. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича ердан унумли фойдаланиш истаги бўлган ёшларнинг 327 нафарига боғдорчилик, полизчилик ва бошқа йўналишларда бандигини таъминлаш учун 376 гектар ер ажратилишига эришилди.

Шунингдек туманда иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлашда ҳамкор ташкилотлар билан айнан адабиёт дурдонаси вакиллари бўлган 9 нафар ёшларнинг ижод намуналарини босма оммавий нашрларда чиқаришида ва китоб қилиб чоп этилишида яқиндан кўмак берилди.

Бугунги кунда тумандаги 21 та умумтаълим мактабларида Ёшлар иттифоқи етакчилари томонидан очиқ мулоқот ва юзма-юз суҳбатларда ёшларнинг иш билан бандлиги, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талабларини қаноатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари томонидан берилган атрофлича жавоб берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар