Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди

АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди

30 октябрь 2020 йил
92
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев журналист ва блогерларни тақиқланган ахборотларни тарқатиш жавобгарлик келтириб чиқаришидан огоҳлантирди.
Ҳозирда ижтимоий тармоқларда миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи турли хил фото ва видео материаллар фаол равишда тарқатилмоқда. Бундай материалларни тарқатиш — қонунга мувофиқ тақиқланган. Лекин айрим фуқароларимиз ушбу фотосуратлар ва видеофильмларни ўз гуруҳларида ёки саҳифаларида жойлаштириб, бошқа кўплаб ўқувчиларга ушбу материални кўриш имкониятини яратиб бермоқдалар. Баъзан эса бу материаллар оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам эълон қилинаётгани кузатилмоқда. 
Бундай ҳолатда фуқароларимиз ўзлари билмаган ҳолда, қонун билан тақиқланган маълумотларни тарқатишнинг билвосита иштирокчисига айланиши ва тақиқланган маълумотларнинг тарқалиши учун жавобгар бўлиб қолишлари мумкин. Шу боис оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва блоггерлардан бундай нозик масалаларга жавоб беришда алоҳида эътибор қаратишни ва муҳокамаларда провокацияга берилмасликни сўрайман.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар