Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ҳокими Бахтли МФЙдаги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш омборининг қурилиши билан танишди

Арнасой туман ҳокими Бахтли МФЙдаги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш омборининг қурилиши билан танишди

30 октябрь 2020 йил
133
0

Арнасой туман ҳоким Хуршид Алимарданов “Олтин юлдузли узумзор” фермер хўжалигининг мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш музлатгич омборининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. 

Бугунги кунда мева-сабзавот, узум маҳсулотлари етиштиришдаги жадал ўсиш юртимизда музлатгич омборлари тармоғининг кенгайишига ҳам туртки бўлаётир. Боиси биргина тумандаги Бахтли МФЙда жойлашган музлатгич омбори қарийб 350 тонна мева-сабзавот маҳсулотларини ўз ичига олади. 

Лойиҳа қиймати 800 млн бўлган ушбу музлатгич омборини қуришда тадбиркор Меҳрож Ортиқов ўз маблағидан 205 млн сўм, банкдан 595 млн сўм кредит олиб экспорт қилишни йўлга қўйишни режалаштирган.

Туман ҳокими қурилиш ишлари билан танишар экан, юртимизда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгичлар ташкил этиш учун яратилган имконият ва имтиёзлардан  юзасидан тадбиркорга тегишли тавсияларини берди.

Шунингдек, туманда экспорт солоҳиятини оширишда бу каби музлатгич омборларининг салмоғини кенгайтириш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар