Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Ёшлар парламенти” аъзоси билан учрашув ташкил этилди

Арнасойда “Ёшлар парламенти” аъзоси билан учрашув ташкил этилди

29 октябрь 2020 йил
112
0

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га бир ой давом этган сайловларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Арнасой туман кенгашидан Аброр Атакулов сайланган эди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Арнасой туман кенгаши ва "Ёшлар парламенти" аъзоси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ёшлар ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ёшлар парламенти ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш, бўлғуси депутатлар, Сенат аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлаш, ёшларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтириб бориш каби вазифаларни бажаради. Ёшлар парламенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар тавсиявий характерга эга бўлади, – дейди Ёшлар  парламенти аъзоси Аброр Атакулов. – Хусусан, Ёшлар парламенти аъзолари Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни чинакам халқ ҳаракатига айлантириш, ҳудудлардаги рақамли технологиялар ўқув марказлари ва “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига ўғил-қизларни кенг жалб этиш, муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаларида жойлардаги ёшлар манфаатлари ифода этилаётганини таҳлил қилиш, Меҳрибонлик уйлари битирувчилари ва имконияти чекланган ёшларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларда фаол қатнашиш каби режаларни устувор мақсад қилиб белгилаган.

Дархақиқат, “Ёшлар парламенти”га сайланган ёшларнинг партия билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларни қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига жалб этиш ва қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали парламент ҳаётига дахлдорлигини янада оширишдан иборатдир.

Тадбир давомида иштирокчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди ва Ёшлар парламенти аъзоси билан яқин ҳамкорликда ишлаши зарурлиги таъкидланди.

Шавкат ХУДОЙҚУЛОВ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик

партияси Арнасой туман кенгаши

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар