Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган “FERMERLARNI QON QAXSHATGAN XOKIMLAR BIZNI QIYNASHMOQ” номли мурожаат юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “FERMERLARNI QON QAXSHATGAN XOKIMLAR BIZNI QIYNASHMOQ” номли мурожаат юзасидан расмий муносабат

28 октябрь 2020 йил
148
0

Ижтимоий тармоқларда “FERMERLARNI QON QAXSHATGAN XOKIMLAR BIZNI QIYNASHMOQ” (орфография сақланди - таҳр.)  деган мазмундаги мурожаат эълон қилинган эди. Ушбу мурожаат юзасидан ўрганилганда қўйидагилар маълум бўлди.

Жумладан, Арнасой туман ҳокимига тумандаги Зарафшон МФЙда яшовчи фуқаро Оязим Хидированинг “Жахонгирбек Агрофиромаси” МЧЖ 169-сонли контурга “Қўқон қуёши” фермер хўжалиги томонидан ғалла экиб унга эгалик қилаётган ерни  қайтариб олиш, Арнасой туман Бухоро СИУ худудидаги 171, 175, 178, 180, 181,182, 222, 225-контурлардаги ер майдонларини “Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖга олиш, Арнасой туман Бухоро СИУдаги “Яшил дарахт” МЧЖ томонидан О.Хидировага тегишли  бўлган 2 та насосни бутунлай яроқсиз холатга келтирганлиги тўғрисида, Арнасой туман Бухоро СИУ раиси М.Юсупов ўзининг “Беркин Ботир” фермер хўжалигига  О.Хидировага тегишли бўлган 1 та насосни олиб яроқсиз холатга келтирганлиги холатлари каби оғзаки қилган мурожаатлари ишчи гуруҳ орқали ўрганилиши қайт этилган.

Ишчи гуруҳ томонидан Арнасой тумани “Бухоро” СИУ худудида жойлашган “Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖ раҳбари Хидирова Оязимнинг туман ҳокимига оғзаки мурожаати амалдаги қонун хужжатлари асосида ўрганиб чиқилди.

“Жахонгирбек Агрофиромаси” МЧЖ 169-сонли контурга “Қўқон қуёши” фермер хўжалиги томонидан ғалла экиб унга эгалик қилаётган ерни қайтариб олиш важи юзасидан Арнасой туман ҳокимининг 2020 йил 11 мартдаги “Зарафшон” қишлоқ фуқаролар йиғини “Бухоро” СИУ худудидан “Қўқон қуёши” фермер хўжалигига ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 267-сонли қарори билан 160,169-контурдаги 71,4 гектар ер майдони ажратиб берилган ва ушбу фермер хўжалиги билан ер ижара шартномаси тузилган.  

“Қўқон қуёши” фермер хўжалиги томонидан 160,169-контурдан жорий йилнинг ғалла хосили учун 102,5 тонна, пахта хосили учун 38 тонна маҳсулот етказиб бериш борасида  контрактация шартномалари тузилган ва жорий йил ғалла хосили учун 102,5 тонна ғалла, пахта хосили учун 36 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб контрактация шартномалари 102 фоизга бажарилиши таъминланган.

Шунингдек, фермер хўжалиги томонидан 2021 йил ғалла хосили учун 35 гектар ер майдонига 70 тонна ва пахта хосили учун 15 гектар ер майдонига 64 тонна махсулот етказиб бериш борасида контрактация шартномалар тузилиб, айни дамда 169-сонли контур ҳозирги кунда туман захирасида эмаслиги сабабли, ушбу контурдан “Қўқон қуёши” фермер хўжалиги фаолият кўрсатиб келмоқда.

Туман ҳокимининг 20.06.2020 йилдаги 622-сонли қарори билан 169-контурда майдонга экилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тўлиқ олиб бўлингандан кейин “Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖ билан узоқ муддатли ер ижара шартномаси расмийлаштириш белгиланган. Ушбу қарорнинг 2-бандида туман захира фондидаги 169-контур деб кўрсатилган, бироқ ушбу контур қарор қабул қилинган вақтда ва хозирги кунда ҳам “Қўқон қуёши” фермер хўжалиги ихтиёрида бўлганлиги сабабли туман ҳокимлигининг қарори қонунга зид равишда қабул қилинган.

Арнасой туман Бухоро СИУ худудидаги 171, 175, 178, 180, 181,182, 222, 225-контурлардаги ер майдонларини “Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖга олиш бўйича важи юзасидан ўрганилганда Арнасой туман ҳокимининг 2019 йил 25 июль кунидаги 1645-сонли қарорига кўра Бухоро СИУ худудидаги 171, 175, 178, 180, 181,182, 222, 225-контурлардаги 232,3 гектар ер майдони 25 йил муддатга эрон пистаси етиштириш учун боғдорчилик йўналиши бўйича “Яшил дарахт” МЧЖга ажратиб берилган ва бугунги кунда “Яшил дарахт” МЧЖ томонидан фойдаланиб келинмоқда.

Арнасой туман Бухоро СИУдаги “Яшил дарахт” МЧЖ томонидан фуқаро О.Хидировага тегишли  бўлган 2 та насосни олиб бутунлай яроқсиз холатга келтирганлиги тўғрисидаги важи юзасидан ўрганилганда, ушбу 2 та насослар  171, 175, 178, 180, 181,182, 222, 225-контурлардаги ерларни суғориш  ишлари учун фойдаланиб келинмоқда. Ушбу 2 дона К200-150-268 маркали насос агрегатларининг 1 таси Жиззах насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансида бўлиб, ушбу насос агрегати соз ҳолатда ва  иккинчи насос агрегати Арнасой туман ҳокимлиги балансида бўлиб, 2020 йил фойдаланиш даврида сув чиқариш агрегат қисми ишдан чиққан. Жиззах насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансида насос агрегати хозирги кунда фойдаланиш учун эхтиёж бўлмаганлиги сабабли фойдаланилмасдан турибди.

Арнасой туман Бухоро СИУ раиси М.Юсупов ўзининг “Беркин Ботир” фермер хўжалигига  О.Хидировага тегишли бўлган 1 та насосни олиб яроқсиз холатга келтирганлиги важи юзасидан ўрганилганда, “Беркин Ботир” фермер хўжалигига тегишли бўлган дала майдонларини суғориш учун ўрнатилган 1 та Д200-90-маркали насос агрегати хозирги кунда Жиззах насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансида бўлиб, фуқаро О.Хидировага тегишли эмаслиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида “Беркин Ботир” фермер хўжалиги дала майдонидаги насос агрегати соз ҳолатда бўлиб, аммо ушбу сув чиқариш агрегати хозирги кунда фойдаланиш учун эхтиёж бўлмаганлиги сабабли фойдаланилмасдан турибди.

Шунигдек, Хидирова Оязим 2010-2015 йилларда “Арслонбоп ота фермер хўжалигини юритган бўлиб, 2010 йил Ғалла бўйича 35 га майдонга 37.2 ҳосилдорлик давлатга сотиш режаси 65.1 тонна бўлиб 12.2 ҳосилдорлик билан 21.4 тонна давлатга сотиб йиллик режани 32.9 % га бажарган.

2010 йил  пахта ҳосили буйича 11.8 га майдонга 22.1 ҳосилдорлик белгиланган бўлиб 26.1 тонна ўрнига  6.6 ҳосилдорлик билан 29.9 % га бажарган.

2011 йил ғалла бўйича 49 га майдонга 37.9 ҳосилдорлик давлатга сотиш режаси 97 тонна бўлиб, 8.2 ҳосилдорлик билан 20 тонна давлатга сотиб йиллик режани 20.6 % га бажарган.

2011 йил  пахта ҳосили бўйича 11.5 га майдонга 18 ҳосилдорлик белгиланган бўлиб 20.7 тонна ўрнига 20.9 ҳосилдорлик билан 115.9 % га бажарган.

2012 йил ғалла бўйича 38 га майдонга 44.1 ҳосилдорлик давлатга сотиш режаси 83.7 тонна бўлиб, 17.2 ҳосилдорлик билан 32.7 тонна давлатга сотиб йиллик режани 39.1 % га бажарган.

2012 йил пахта ҳосили бўйича 62.8 га майдонга 16.2 ҳосилдорлик режа қилиниб 101.8 тонна ўрнига 6.7 ҳосилдорлик билан 41.3 % га бажарган.

2013 йил ғалла бўйича 70 га майдонга 37.1 ҳосилдорлик давлатга сотиш режаси 129.7 тонна бўлиб, 31.7 ҳосилдорлик билан 111.3 тонна давлатга сотиб йиллик режани 85.8 % га бажарган.

2013 йил пахта ҳосили бўйича 40.8 га майдонга 15.4 ҳосилдорлик режа қилиниб 63 тонна ўрнига 4.5 ҳосилдорлик билан 29.2 % га бажарган.

2014 йил ғалла бўйича 65 га майдонга 40.2 ҳосилдорлик давлатга сотиш режаси 135.7 тонна бўлиб, 22.5 ҳосилдорлик билан 63 тонна давлатга сотиб йиллик режани 46.4 % га бажарган.

2014 йил пахта ҳосили бўйича 35.8 га майдонга 16.5 ҳосилдорлик режа қилиниб 59.1 тонна ўрнига 10.3 хосилдорлик билан 62.1 % га бажарган.

2015 йил ғалла бўйича 107 га майдонга 42.2 ҳосилдорлик давлатга сотиш режаси 225.6 тонна бўлиб, 11.6 ҳосилдорлик билан 49.5 тонна давлатга сотиб йиллик режани 21.9 % га бажарган.

2015 йил пахта ҳосили бўйича 22 га майдонга 21 ҳосилдорлик режа қилиниб 46.2 тонна ўрнига 1.3 ҳосилдорлик билан 6.1 % га бажарган.

Жами 2010-2015 йилар ҳисобидан шартномада кўрсатилган режани 6 йиллик ўртача 41.11 % га бажариб келган пахта хосили бўйича 2010-2015 йиллар шартнома режасини ўртача 47.42 % га бажарган.

“Арслонбоп ота” фермер хўжалигининг бугунги кунда Давлат солиқ инспекциясидан асосий қарздорлиги 7452106 сўм ва қўшимча пенияси 5357290 сўмни ташкил қилади.

Жумладан, 2017-2018 йиллар шу худуддаги “Тоғда ўсган гуллола” фермер хўжалигини шартномавий режалари 2017 йил ғалла бўйича 72 га майдонга 34.4 ҳосилдорлик давлатга сотиш режаси 123.8 тонна бўлиб, 28.2 ҳосилдорлик билан 101.4 тонна давлатга сотиб йиллик режани 81.9 % га бажарган.

2017 йил пахта ҳосили бўйича 16.2 га майдонга 16 ҳосилдорлик режа қилиниб 25.9 тонна ўрнига 18.6 ҳосилдорлик билан 116.5 % га бажарган.

2018 йил ғалла бўйича 121.2 га майдонга 38.4 ҳосилдорлик давлатга сотиш режаси 215.2 тонна бўлиб, 12.1 ҳосилдорлик билан 73.2 тонна давлатга сотиб йиллик режани 33.5 % га бажарган,

2018 йил пахта ҳосили бўйича 30 га майдонга 23.7 ҳосилдорлик режа қилиниб 71.2 тонна ўрнига 8.1 ҳосилдорлик билан 11.4 % га бажарган.

Жами 2017-2018 йилар хисобидан ғалла шартномада кўрсатилган режани 2 йиллик ўртача 57.7 % га бажариб келган. Пахта ҳосили буйича 2017-2018 йиллар шартнома режасини ўртача 64 % га бажарган.

“Тоғда ўсган гуллола” фермер хўжалигининг бугунги кунда Давлат солиқ инспекциясидан асосий қарздорлиги 9129096 сўм, қўшимча пенияси 3117487 сўм, АТБ “Агробанк” Арнасой тумани филиалидан 89304283 сўм ҳамда “Арнасой Агросервис МТП” МЧЖдан 20017574 сўмни ташкил қилади.

2018 йил “Жахонгирбек Агрофирмаси МЧЖнинг 2018 йилда 19 га ер майдонга 34.1 хосилдорлик билан 30.4 тонна ғалла давлатга сотиш режалаштирилган бўлиб 24.9 ҳосилдорлик билан 23.7 тонна яъни шартномавий режани 77.9% га бажарган, 69 га ер майдонига 19.5 ҳосилдорлик билан 134.6 тонна пахта режа қилинган бўлиб, аммо давлатга хеч қандай пахта топширилмаган.

“Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖнинг бугунги кунда Давлат солиқ инспекциясидан асосий қарздорлиги 67409332 сўм,  қўшимча пенияси 12747162 сўм, АТБ “Агробанк” Арнасой тумани филиалидан 182942000 сўм, “Арнасой Агросервис МТП” МЧЖдан  20081597 сўм, Нефт корхонасидан 1045300 сўм ҳамда Дон қабул қилиш шахобчасидан 30463800 сўмни ташкил қилади.

Арнасой тумани Зарафшон МФЙда яшовчи фуқаро Хидирова Оязим 2010-2015 йилгача  “Арслонбоп ота” фермер хужалигига, 2017-2018 йилгача “Тоғда ўсган гуллола” фермер хужалигига, 2018 йил “Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖ га рахбарлик қилган.

“Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖ фаолият кўрсатиб келган ва 2019 йил йил 28 январ кунидаги Арнасой туман ҳокимининг 236-сонли қарорига асосан МЧЖ билан тузилган ер ижара шартнома бекор қилиниб, 368,9 гектар ер майдони туман заҳирасига олинган.

  Арнасой туман ҳокимининг 2020 йил 20 июнь кунидаги 622-сонли қарори билан “Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖга 22, 25, 30, 31, 169-контурлардаги экин майдонлари майдонга экилган қишлоқ хўжалик махсулотларини тўлиқ олиб бўлингандан кейин МЧЖга бериш учун узоқ муддатли ер ижара шартномаси расмийлаштириш белгиланган.

Бугунги кунда “Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖнинг балансида қишлоқ хўжалиги ва техникалари мавжуд эмаслиги ва молиявий аҳволи ўрганилганда қарздорликлари борлиги, ҳисоб рақамида асосий ва айланма маблағлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Шу ўринда, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб юқорида кўрсатиб ўтилган факт ва камчиликларни инобатга олган ҳолда “Жахонгирбек Агрофирмаси” МЧЖ раҳбари О.Хидировага мурожаатида кўрсатилган ер майдонларини  бериш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар