slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани ҳокимлигида экспресс-тренинг ташкил этилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани ҳокимлигида экспресс-тренинг ташкил этилди

Арнасой тумани ҳокимлигида экспресс-тренинг ташкил этилди

06 сентябрь 2024 йил
164
0

Ҳоким ва унинг жамоасини ягона мақсад йўлида ўзаро бирлаштириш, ҳокимлик ва сектор раҳбарининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни бериш мақсадида навбатдаги экспресс-тренинг Арнасой туманида ўтказилди.

Тренинг иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги янгиликлар, сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизми, вазифалар, режа ва амалдаги кўрсаткичлар бўйича маълумотларнинг шаклланиши, баҳолаш тартиби тушунтирилди, секторлар фаолиятининг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллик натижалари муҳокама қилинди.

Мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, қурилиш, инвестисия йўналишларидаги устувор вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Давлат хизматчиларига фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, вақтдан самарали фойдаланиш, ўзи ва жамоаси саломатлигини асраш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, коррупцияга оид ислоҳотларни бирдек таъминланишига барча масъул эканлиги таъкидланиб, манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун белгиланган жазо чоралари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар