Арнасой туман 2-сектор раҳбари, туман прокурорининг сайёр қабули ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги 2017 йил 11 сентябрдаги 445-сонли Қонунига асосан Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Чинобод маҳалласида аҳоли ўртасида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда Арнасой тумани 2 сектор раҳбари, туман прокурори Бегашев Икром Мирзаевич, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва ташкилоти раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда давомида маҳаллада томорқаларни суғориш учун оқар сув, МИБ ундируви, ички йўллар ҳамда электр энергияси билан боғлик 17 та масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулда кўтарилган масалаларнинг 8 таси жойида ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган 9 та масалалар ижросини таъминлаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати