АРНАСОЙДА САЙЛОВ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Арнасой туманида сайлов ўтказиш учун жойларда 21 та сайлов участкалари бўлиб, ушбу участкаларга раис ва раис ўринбосарлари ҳамда котиблардан иборат 63 нафар аъзолар бириктирилган.
Арнасой тумани Касб-ҳунар мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови юзасидан ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар учун 3 кунлик семинар-тренинг ташкил қилинди.
Мазкур ўқув семинарнинг биринчи уч кунлигида 42 нафар участкаларга раис ва раис ўринбосарлари ҳамда котиблар малакали мутахасислар томонидан сайлов қонунчилиги бўйича ўқитилмоқда.
Семинар давомида Сайлов кодексига киритилган сўнгги ўзгартиш ва янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари билан қўйиладиган талаблар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати