“БИР БЎЛСАК-ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК-ВАТАНМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА БИЛИМЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
Арнасой туман 20-умумий ўрта таълим мактабида "Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!" шиори остида "Биринчи қўнғироқ" байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Одил Мусанов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этишди.
“Билимлар куни" байрам тадбири туман ҳокими Одил Мусанов барча ўқувчи ва ўқитувчиларни янги ўқув йили бошланиши ва Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги билан қутлади.
Байрам тадбирининг рамзий маъноси бўлган "Биринчи қўнғироқ" жаранглагандан сўнг илк дарс соатлари "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.
Шунингдек, мактаб остонасига илк қадам қўяётган жажжи ўқувчи ўғил-қизларга "Президент совғалари" топширилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати