Арнасой тумани ҳокими О.Мусановнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан байрам табриги
Ассалому алайкум азизлар!
Аввало, Сиз азизларни, Сизлар орқали Ватан меҳри билан яшаб, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман.
Мустақиллик …Бу сўзнинг қадри нақадар баланд, нақадар азиз!
Шукурки, бугун ҳур ва озод юртда яшаяпмиз, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти кафолатланган. Истиқлол ато этган мана шу замин бугун ҳар биримизнинг кўнглимизга ғурур ва ифтихор ҳиссини бахш этиб тургани шубҳасиздир.
Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 33 йиллигини “Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” деган бош ғоя билан байрам қилаяпти. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.
Айнан мустақиллик туфайли мамлакатимиз суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатга, халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъектига айланди. Дунё мамлакатимизни янгитдан таниди ва тан олди. Ер юзидаги турли давлатлар ва халқлар билан дўстлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларимиз тобаро кенгайиб, юртимизнинг халқаро майдондаги мавқеи ва нуфузи ортиб бормоқда.
Халқимизда “Тинч элнинг боғи гуллар”, деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Тинчлик бор экан-тараққиёт мавжуд, тотувлик бор экан-келажагимиз ҳам албатта ёруғ бўлади.
Бизнинг барча ютуқларимиз ташқи ёки ички сиёсатда бўладими, иқтисодий ёки маданий-гуманитар соҳаларда бўладими, қўлга киритаётган муваффақиятларимиз замирида жамиятимиздаги осойишталик ва тотувлик ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳозирги мураккаб замонда доимо огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш, бебаҳо бойлигимиз бўлмиш барқарорликни сақлаш, мамлакатимизда кўп миллатли катта ягона оила туйғусини кучатириш қанчалик муҳим ва долзаб аҳамият касб этиб бораётганига ҳаммамиз гувоҳмиз.
Фахр билан айтиш керакки, биз бугун жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга,иқтисодиёти барқарор ривожланаётган, эркин фуқаролик жамияти сари дадил қадам ташлаётган келажаги буюк ва қудратли мамлакатда яшамоқдамиз.
Мисол пахтазавод Туманимизда инвестиция сохасида бир мунча ишлар амалга оширилди.
Туманда жорий йилнинг шу даврига қадар 20.9 млн.доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
(Инвестициялар хакида гапирган хитойликларни туркни ВМВ. Эркин ака, Учкун ака мактаб куйиш керак)
Жумладан, Хитой компанияси томонидан 5.0 млн.долларлик қоп ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди, яъни ушбу корхонада 30 нафар янги иш ўрни яритилади.
Шунингдек, Бухоро СИУ ҳудудидан Хитой компанияси томонидан 5.0 млн.долларлик сабзавот экинлари етиштириш ва қайта ишлаш бўйича 157 гектар, Самарқанд СИУ ҳудудидан Хитой компанияси томонидан 10.0 млн.долларлик сабзавот ва зиравор экинлари етиштириш ва қайта ишлаш бўйича 300 гектар ер майдонлари ижарага олинди, яъни мазкур корхоналарда 80 нафар доимий ва 300 нафар мавсумий иш ўринлари яратилади.
Туманда мева сабзавот ва саноат маҳсулотлари экспорти 4740.3 минг доллар бўлиб, белгиланган режа 104.3% га бажарилди.
Истиқлол байрами муносабати билан бугун туманимизнинг қайси бир жойида бўлманг халқнинг жўшқин ва кўтаринки кайфиятига, буюк келажак ишончига амин бўласиз, амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига дуч келасиз. Арнасой замини Мустақилликнинг сарбаланд одимлари туфайли тобора гўзаллашиб, сайқал топмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида мазкур байрам муносабати билан туман маркази ва жойларда бир неча савдо, маиший, сервис хизмат кўрсатиш шахобчалари очилиб фойдаланишга топширилаётганлигини айтиб ўтишимиз лозим.
Туманимиз марказидан қарийб 50 км узоқликда жойлашган Чўлқувар МФЙ ҳудудида “BMB AGROKLASTER” корхонаси ҳомийлигида аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида қарийб 60 сотих майдонни ўз ичига оладиган деҳқон бозорининг 30 сотих майдонида усти ёпиқ савдо расталари, дўконлари ҳамда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, О.Водий МФЙ учун алоҳида ҳар томонлама қулай шароитга эга бўлган замонавий маъмурий бино ҳамда ёшлар учун “Ёшлар маркази” қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, қоп ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона, янги “Ўзбекистон массиви” (кўп қаватли уйлар мажмуаси), маданият ва истироҳат боғи ҳамда замонавий талабга жавоб берадиган янги тўйхона биноси қурилиши учун тамал тошлари қўйилди. Айдаркулга 8 млрд.сумлик инфра тузилма амалга оширилди.
*Республикамиз Президенти, ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари замирида одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш каби олижаноб мақсадлар мужассам. Шу боис ушбу дастурлар кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиб, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари том маънода умумхалқ ҳаракатига айланиб улгурди, бу борада бизнинг туманимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда, яъни ушбу дастурлар доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш учун йил бошида тумандаги Гулбаҳор МФЙ танлаб олиниб,мазкур маҳаллада шу бугунги кунга қадар 10 млр сўмдан ортиқ ишлар бажарилди.
*Туманда жорий йилнинг 8 ойи давомида спорт,таълим ва бошқа соҳаларда ҳам ижобий натижаларга эришилди.
Туманимиздаги “Янгибўстон” маҳалласи ёшларидан иборат футбол ва мини футбол жамоалари давлат хавфсизлик хизмати кубогининг вилоят босқичида ғолиб чиқиб, мусобақанинг республика босқичида иштирок этишиб, фахрли 3,4-ўринларни эгаллашди.
Мамлакатимиздаги бир нечта вазирликларнинг ташаббуси ва ташкилотчилиги асосида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичида 20-умумтаълим мактабининг “Чақмоқ” жамоаси ғолиб чиқиб, республика босқичида “Ғалабага интилган жамоа” номинацияси билан тақдирланди.
Шунингдек, спортнинг Карате тури бўйича киргизистон республикасида ҳамда Самарқанд вилоятида ўтказилган Осиё чемпионати мусобоқасида туманимиздан 6 нафар спортчи ҳам фаол иштирок этиб, улардан 3 нафари 1-ўрин, 3 нафари 3-ўринни қўлга киритишди.
Ёшларни мардлик, жасорат ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган “Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичида 22-мактабнинг “Мард ўғлонлар” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичида иштирок этди.
*Туманда “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига киритилган эҳтиёжманд оилаларга имкон даражасида моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Жорий йилнинг бошидан 287 нафар (моддий ёрдам ва кўмакка
муҳтож оилалар фарзандлари) ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди, шу бугунги кунга қадар ижтимоий ҳимояси ва бандлиги таъминланган ёшлардан 175 нафари мазкур дафтардан чиқарилди. Жорий йилнинг 8 ойи давомида 98 нафар ёшларга “АТБ Агробанк” томонидан 2 млрд. 532 млн. сўм, “АТ Халқ банки” томонидан 214 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари тадбиркорлик ва ҳунармандчилик йўналишларини ривожлантириш учун йўналтирилди. Шунингдек, 10 нафар ёшга даволаниши учун, 57 нафар ёшнинг олий ўқув юртида таълим олиши учун шартнома (контракт) тўловлари тўлаб берилди, 287 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришлари учун 254 гектар ер майдони ажратилди, 12 нафар ёш қизларга тикув машинаси, 2 нафар ёшга мотокулътиватор берилиб бандлиги таъминланди, шунингдек кам таъминланган оила фарзандларидан сафарбарлик чақирув резерви хизматига олинган 2 нафар ёшларнинг бадал пули тўлаб берилди.
*2024 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 6 та тоифага, жами 1146 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг
371 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, уларнинг бандлиги таъминланди;
86 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун сертификатлар берилиб, кредит маблағлари ажратилди;
Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда қарамоғида ногирон фарзандлари бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 349 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди,
5 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирланди;
Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 51 нафарига уй-жой ижара компенсация маблағлари тўлаб берилди;
"Аёллар дафтари" жамгармасидан 6 та тоифа бўйича 500 млн. Сумдан маблағ ажратилди.
(яхшилик хам ёмонлик хам юкади деган гап (ок СИУ фермер ларини мисоли)
Қадрли тумандошлар!
Бу йил дехқонларимиз учун баҳорнинг сер ёгин келиши,яьни синовли, оғир йил бўлганлиги боис қишлоқ хўжалигида катта қийинчиликларга дуч келинди, лекин шундай бўлсада табиатнинг синовларини енга олган, туну – кун тиним билмасдан маҳнат қилган туманимиз пиллакорлари ва ғаллакорларига ўзларининг камтарона меҳнати билан туманимиз ишлаб чиқаришига муносиб ҳисса қўшганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Ҳурматли Юртбошимиз томонидан ҳар бир соҳа вакилларининг мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш фаравонлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва кўп йиллик самарали меҳнати муносиб баҳоланиб келинмоқда, жумладан муборак 100 ёшни қаршилаган меҳнат фахрийси Низом Пардаев мазкур байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ юксак мукофот “Шуҳрат” медали билан тақдирланди, юқорида номи қайд этилган ушбу фидойи, жонкуяр кекса авлод вакилини ўз номимдан ва кенг жамоатчилик номидан қизғин табриклайман.
Тарих учун қисқа фурсат бўлган бу вақт ичида не-не ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмади, дейсиз? Шу қисқа давр ичида туманимизда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, беихтиёр қалбимизни фахр ва ғурур туйғуси чулғаб олади.
Она юрт истиқлол сари юз тутди. Инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотларимиз Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида энг муҳим устувор мақсад сифатида белгиланган, зеро, мамлакатимизннг келгуси равнақи айнан шу ислоҳот билан чамбарчас боғлиқдир.
Ҳурматли Арнасойликлар!
Мустақиллик бизга чинакам бахт, чексиз имкониятлар эшигини очиб берди. Арнасойликлар ҳам юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган, мана шу буюк ишларнинг амалга ошишида Она - Ватанимиз ободлиги ва тараққиёти йулидаги қилаётган барча ишларимизга Оллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Эътиборларингиз учун раҳмат!