slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙ ТУМАНИДА "ЧЎЛҚУВАР" УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО МАЖМУАСИНИНГ ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙ ТУМАНИДА "ЧЎЛҚУВАР" УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО МАЖМУАСИНИНГ ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

АРНАСОЙ ТУМАНИДА "ЧЎЛҚУВАР" УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО МАЖМУАСИНИНГ ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

26 август 2024 йил
21
0

Бугун ҳар биримизнинг амалга ошираётган ишларимиз ва ҳаракатларимиз давлатимиз қудрати ва салоҳиятини янада ошириш, Янги Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятидаги нуфузини юксалтириш, асосийси шу юртда яшаётган халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган.

Шу боис, “BMB Holding” компанияси томонидан Арнасой тумани Чўлқувар маҳалласида “Чўлқувар” улгуржи ва чакана савдо мажмуасини барпо этиб, мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрамига туҳфа сифатида ушбу мажмуа фойдаланишга топширилди.

Бугун ушбу маҳаллада 60 сотих майдонни ўз ичига олган “Чўлқувар” улгуржи ва чакана савдо мажмуасинининг очилиш маросими карнай-сурнай садолари остди Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов, “ВМВ holding” компаниясига асосчиси Беҳзоджон Маматқулов ҳамда маҳалла аҳли ҳамжиҳатликда йиғилди.

Давлатимиз барқарорлиги, халқ фаровонлигини тилаб дуо-фотиҳалар қилинди. Ҳамманинг чеҳрасида қувонч. Қувонмай бўладими, ахир, Президент қўллаб турган тадбиркорларнинг бири ташаббуси билан Чўлқувар қишлоғи аҳолисининг орзуси амалга ошди – қишлоқда бозор қурилди.

Юздан ортиқ савдо расталари бор. Деҳқончилик маҳсулотларидан тортиб кийим-кечак савдосигача. Чакана савдодан то улгуржи савдогача барча шароит яратилди.

Ушбу бозор павильонларида гўшт, сут, тухум ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари сотишга мўлжалланган юзга яқин савдо расталари бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, автомобиль тўхташ жойлари қурилгани сотувчи ва харидорларга янада қулайлик яратмоқда. 

Тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли эндиликда турли хилдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар ҳамда хўжалик моллари савдосини улгуржи ва чакана нархларда мазкур мажмуада амалга оширадилар.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар