ДХХ Кубогининг мини-футбол бўйича Республика финал босқичида Арнсойлик қизлар жамоаси 3 ўринни қўлга киритди
Бутун республика бўйлаб 251 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.
Ушбу Республика финал босқичида Арнасой туманидан футбол бўйича ўғил боллар ҳамда мини-футбол бўйича қиз болалар жамоалари иштирок этишди.
Якуний натижаларга кўра Республика босқичида мини-футбол бўйича Арнасойлик қизлар жамоаси 3-ўринни қўлга киритган бўлса, ўғил болалар жамоаси 4-ўринни эгаллашди.
Республика босқичида 3-ўринни қўлга киритган қизлар жамоаси 150 млн сўмлик сертификатни қўлга киритишди.
Бугун Арнасойда тумани ҳокими Одил Мусанов ҳамда Мирзачўл туман ДХХ бошлиғи бошчилигида катта шодиёна билан ёш футболчилар кутиб олинди.
Арнасой тумани ҳокимли Ахборот хизмати