slot gacor
slot gacor
 Пахта етиштиришда илмий ёндашув ва ҳорижий тажриба – юқори ҳосил гарови » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Пахта етиштиришда илмий ёндашув ва ҳорижий тажриба – юқори ҳосил гарови

Пахта етиштиришда илмий ёндашув ва ҳорижий тажриба – юқори ҳосил гарови

01 август 2024 йил
36
0

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий ёндашувлар ва хорижий тажриба орқали юқори ҳосилдорликка эришиш кўзда тутилиб жойларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Хитой Халқ Республикасидан келган инвесторлар уруғчилик бўйича “1-Agrobereke” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилиш орқали Арнасой туманига “Xin Lu Zhoang 52” навли хитой уруғлари 91 та фермер хўжаликларига етказиб берилган.

Мазкур инвесторлар Хитой техналогиялари асосида Арнасой тумани Й.Зохидов СИУдаги “Давон сари” ва “Апалон ас агро” қатори да етиштирилаётган пахта даласида олиб борилаётган агротехник тадбирлар билан танишди.

Айни вақтда туманда 985 гектар майдонда ғўзанинг хорижий “Xin Lu Zhoang 52” нави парвариш қилиб келинмоқда. Эътиборли жиҳати, бу жараёнларда хитойлик агрономлар ва навшунос олимлар бевосита ўзлари иштирок этмоқда.

Хориж мутахассислари билан суҳбат чоғида Пахтачилик институти ва Жиззах вилояти Агрохизматлар маркази бош мутахасислари Азим Умирзоқов, Зиёдулла Бойназаровлар вегетация даврида алоҳида назорат олиб бориш, уларнинг апробациясини тўғри ва ўз муддатида ўтказиш каби жиҳатлар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ғўза парваришига илмий ёндашув, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўғри ташкил этиш ҳар бир гектардан ўртача 60-65 центнер ҳосил олишда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар