slot gacor
slot gacor
 Жиззахда шахмат бўйича Республика опен турнири ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Жиззахда шахмат бўйича Республика опен турнири ўтказилди

Жиззахда шахмат бўйича Республика опен турнири ўтказилди

29 июль 2024 йил
64
0

Ўзбекистонда шахмат ҳар доим аҳоли ўртасида оммавийлиги билан ажралиб турган. Бу тарихдан бизга маълум. Ҳозирда ҳам бу спорт турига эътибор ҳар доимгидан кучли. Бунинг самараси ўлароқ кўплаб халқаро гроссмейстерлар етишиб чиқмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, шахматга бўлган эътибор туфайли Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юртимизда янги авлод вакиллари орасидаги ақл-заковат эгалари интеллектини янада ривожлантириш учун муҳит яратиш мақсадида ташкил этилган. 

Бу эса республика миқёсида ўтказилаётган опен турнирлардан ҳам англаш қийин эмас. Яқинда Жиззах вилояти Зарбдор тумани Баркамол авлод болалар мактабининг “Ёш шахматчи” тўгараги раҳбари Санобар Иргашева ташаббуси билан Жиззах шаҳри ёшлар марказида шахмат бўйича Республика ОПEН турнири ўтказилди.

Ушбу турнирда Самарқанд, Тошкент, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Тошкент шахар,  Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасидан келган 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар иштирок этди.

Ўтказилган Республика ОПEН турнири швейцарча тизимда 7 турдан иборат бўлиб, бунда барча вилоятлардан келган ёш шахматчилар ўзаро беллашди. 

Жумладан 7-8 ёш ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Фарходов Фазлиддин (Қашқадарё), 2-ўрин Комилжон Фаррух (Тошкент вилояти), 3-ўрин Баходиров Авазхон (Жиззах) 7-8 ёш қиз болалар ўртасида 1-ўрин Асадова Мадина (Самарқанд), 2-ўрин Машраббоева Муниса (Тошкент шаҳар), 3-ўрин Амирқулова Нозима (Қашқадарё) эгаллашди.

9-10 ёш ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Эшқулов Далер (Қашқадарё), 2-ўрин Жалилов Нуршод (Қашқадарё), 3-ўрин Шарипов Фурқат (Қашқадарё), 9-10 ёш қиз болалар ўртасида 1-ўрин Қодирова Асал (Жиззах), 2-ўрин Убайдуллаева Гўзалхон (Тошкент), 3-ўрин Акмалова Асила (Бухоро);

11-12ёш ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Исломов Шаҳзод (Қашқадарё), 2-ўрин Бўрибоев Аслиддин (Жиззах), 3-ўрин Холмирзаев Салоҳиддин (Жиззах), 11-12 ёш қиз болалар ўртасида 1-ўрин Сатторова Шаҳризода (Тошкент), 2-ўрин Гулмуродова Дилноза (Жиззах), 3-ўрин Хасанова Дурдона (Жиззах); 

13-14 ёш ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Ўктамов Улуғбек (Жиззах), 2-ўрин Маннонов Умиджон (Жиззах), 3-ўрин Акбаров Мироншоҳ (Тошкент), 13-14 ёш қиз болалар ўртасида 1-ўрин Ҳамидова Юлдузхон (Жиззах), 2-ўрин Сапарова Мухлиса (Жиззах), 3-ўрин Умурзоқова Жасмина (Қашқадарё);

15-16 ёш ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Худойберганов Тимурбай (Қорақалпоғистон), 2-ўрин Амангелдиев Атабек (Қорақалпоғистон), 3-ўрин Усеинов Ленур (Тошкент вилояти) насиб қилди.

Мусобақада жами биринчи ўринни олганлар 9 нафар, иккинчи ўринни олган 9 нафар ҳамда учунчи ўринни олганлар ҳам  9 нафарни ташкил қилди.

Қизғин ва муросасиз кечган бахсларда мезбонлик қилган Жиззах вилояти ёшлари  3 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медалларни қўлга киритган бўлса, бошка вилоят ёшлари 6 та  олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза медалларга сазовор бўлишди.

Мусобақа якунида юқори ўринларни қўлга киритган ва номинация бўйича  5 нафар иштирокчилар ҳамда фаол иштирок этган ёшлар диплом, ташакурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, мусобақада энг юқори поғаналарни забт этган иштирокчи ёшларнинг 10 нафар тренерлари ҳам дипломлар билан тақдирланди.

 

 

Рустам Нурматов

Журналист

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар