slot gacor
slot gacor
 Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг эллик еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг эллик еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг эллик еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида

20 июль 2024 йил
45
0

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг эллик еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

  1. 1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик еттинчи сессияси 2024-йил 31-июль куни соат 10-00 да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик еттинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

          - Халқ депутатлари тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида.

  - “Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда маъсулларнинг фаолиятига баҳо бериш, шунингдек, маҳалла уюшмаси раисининг маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида маҳалла уюшмаси раиси Х.Бердиевнинг ҳисоботи.   

- Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси ва Сенатининг “Республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, бу борада маҳаллий Кенгашлар томонидан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш тўгрисида”ги 2023-йил 13-декабрдаги 3787-ИВ/КҚ-642-ИВ-сонли қарори ижроси тўғрисида.(Маъсуллар туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи И.Сафаров, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғиги ўринбосари Д.Холиқулов, кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи  Б.Абдураҳимов, туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси М.Собиров).

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари З.Исматов, Х.Суяров, ташкилий-кадрлар гуруҳи билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг 26-июль санасига қадар халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳига юклансин.

                          Arnasoy tuman hokimi              O.Musanov

sessiya-chaqirish-togrisida-qaror.pdf [577,67 Kb] (юклаб олинди: 0)

Онлайн: sessiya-chaqirish-togrisida-qaror.pdf

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар