АРНАСОЙДА ЭРОНЛИК ИНВЕСТОРЛАР ТОМОНИДАН ПАРРАНДАЧИЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Эрон Ислом Республикасидан Арнасой туманига ташриф буюрган инвесторлар туман ҳокими Одил Мусанов билан учрашди.
Ташриф давомида эронлик инвесторлар Арнасой туманига паррандачиликни ривожлантириш, парранда гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда экспортни кенг йўлга қўйиш бўйича туман ҳокими билан музокаралар олиб боришди.
Шундан сўнг, туман ҳокими Одил Мусанов бошчилигида эронлик инвесторлар Бухоро СИУда туман ҳокимлиги захирасида турган 150 гектар ер майдонларининг ҳолати билан танишдилар.
Учрашув якунида эронлик инвесторлар соҳа мутахассислари билан қайта келиб, кейинчалик инвестиция киритиш таклифларини билдиришди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)