slot gacor
slot gacor
 Арнасойда раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Арнасойда раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

28 июнь 2024 йил
57
0

Бугун жойларда барча даражадаги раҳбарлар ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларига эътибор қаратиб ўз ечимини топмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани ҳокимлиги ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида  туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова ҳам ёшлар билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувида “Мен танлаган касб”, “Келажакка бир қадам” мавзулар қизғин баҳс ва  мунозараларга бой ўтди. Ёш хотин-қизлар томонидан берилган саволларга раҳбар томонидан тушунчалар ва йўналишлар берилди. 

Бундан ташқари, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг самараси, айнан ёшлар борасида, ёшларга кўрсатилаётган ёрдамлар, берилаётган имтиёзлар ва имкониятлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Ёшлар томонидан иш ўринлари яратиш, Ёшларни замонавий касб ҳунарга ва тадбиркорликка жалб қилиш, ёшларни ҳорижий тилларни бепул ўрганишлари учун янада кенгроқ шароитлар яратиш хусусида берилган таклифлар маълумот ва ижро учун қабул қилинди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар