slot gacor
slot gacor
 САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ АМАЛДА » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ АМАЛДА

САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ АМАЛДА

31 май 2024 йил
75
0

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, барча ҳудудларда Сайхунобод тажрибаси амалга оширилаётир. 

Бу борада Арнасой туманидаги ҳар бир маҳаллага ташкилотлар раҳбарлари бириктирилиб, камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашмоқда. Бунинг учун имтиёзли кредитлар, ва субсидиялар ажратилмоқда. Тегишли мутахассислар билан бирга, аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этилиб сердаромад экинлар экилаяпти. 

Қайд этиш жойиз, жорий йил 8 май куни  “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли даромадларини яхшилаш борасида Арнасой тумани Бобур МФЙ Ўрикли кўчасида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган эди. Бугун ушбу маҳалланинг Ўрикли кўчасида яшовчи Тугалов Эркин аканинг хонадонида семинар ташкил этилди.

Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигида ўтказилган семинарда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва еттилиги иштирок этди. Мазкур хонадонда аҳоли томорқасини суғориш учун артизан қудуқ, 1,5 сотихли иссиқхона, 50 та товуқ, 1 та тикув машинаси ва чорва молларини учун қурилган молхонанинг том қисми шиферлар ишлари ҳомийлар ҳисобидан қилиб берилди. 

Ҳозирда ушбу хонадон аҳли ўз томорқасига экилган картошка ҳосилини йиғиб олиб, ўрнига помилдори ва булғор қалампирларини етиштирмоқда.

– Парранда товуқлардан кунига 40 тадан тухум оламиз ва чорва молларидан олинаётган сут-қатиқлари орқали рўзғоримиз ҳам обод, - дейди Эркин ака Тугалов. – Бундан ташқари оилада қайнона-келин тикувчилик ва қуроқчилик билан ўзини-ўзи банд қилган ҳолда қўшимча даромад ҳам қилишмоқда. 

Шунингдек ушбу хонадонда янги инновация усулида 2х2 кв метрда ички қисми 4 қаватдан иборат иссиқхона ташкил қилиниб, чорва моллари ва паррандалар учун оқсилга бой озуқа базасини етиштиришнинг қулайлик тарафлари кўрсатиб берилди.  

  

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар