slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани “Айдар Экосфера” МЧЖ корхонаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида очиқ мулоқот » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани “Айдар Экосфера” МЧЖ корхонаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида очиқ мулоқот

Арнасой тумани “Айдар Экосфера” МЧЖ корхонаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида очиқ мулоқот

29 май 2024 йил
36
0

Арнасой тумани “Айдар Экосфера” МЧЖ корхонаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Арнасой туман ҳокимлигида ўтказилган очиқ мулоқотда туман ОАВ ходимлари ва Ҳалқ депутатлари туман кенгаши депутатлари иштирок этди. Мазкур очиқ мулоқотда Арнасой тумани “Айдар Экосфера” МЧЖ корхонаси раҳбари Аббос Эшмаматов туманда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш борасида ахборот берди.

Жумладан, Арнасой туманида 13 та маҳалладан 95% қамровга олинган бўлиб, аҳолидан маиший чиқиндиларни йиғиб полигонга жойлаштиришда 5 та техника қатнов график  асосида хизмат кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари ҳозирги кунда аҳолидан чиқадиган маиший чиқиндиларни саралаш хизматини йўлга қўйилган ва иккиламчи хом-ашёни аҳолидан саралаб сотиб олинмоқда.

Ушбу маблағларни аҳолининг талаб ва таклифлари асосида маиший чиқинди учун тўловларга ўтказиш, пластик картасига тушириб бериш ҳамда пулини  нақд кўринишда бериш имкониятлари ҳам йўлга қўйилган.

Шу билан биргаликда иккиламчи хом-ашё сотиб олиш учун алоҳида эко шаҳобчалар қуриш ишлари ҳам жадаллик билан давом этмоқда.

Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар