slot gacor
slot gacor
 Иншолар танловида ғолиблар тақдирланди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Иншолар танловида ғолиблар тақдирланди

Иншолар танловида ғолиблар тақдирланди

28 май 2024 йил
52
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг олиб бораётган сиёсати айнан илм фанни ривожлантиришга қаратилганлиги, мактаблардаги кутубхоналар базасини кенгайтириш ва унга ўқувчиларни жалб қилиш, кўпроқ китоблар ўқиса миллий урф одатларимиз, анъаналаримиз, тарихимизни ўрганиб, ёш авлод онгини ўстириш, тадбиркорликни ривожлантириш, кучли билимга эга бўлган ўқитувчиларни рағбатлантириш, уларни қўллаб қувватлаш, ҳамжихатлик ва ҳамкорликда янги ишларни яратиб ёш авлодни муносиб тарбиялаш, оилаларда фарзандларига эътиборли бўлишга қаратилган.

Арнасой тумани Чўлқувар МФЙда ҳар йили Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ширин” шаҳарчаси дирекциясининг директор ўринбосари Анвар Мирзаев томонидан 6 ва 15-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари ўртасида иншолар ҳамда 7-синф ўқувчилари ўртасида рус тили фанидан диктант ёзиш танловлари  ананавий тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур анъанани давом эттириш орқали ўқувчи ёшларнинг билим ва тафаккурини бойитиш мақсадида 2024 йил 15 май куни диктант ва иншолар танлови ўтказилган эди.

Tанлов натижаларига 2024 йил 25 май куни “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ғолиб ўқувчилар аниқланди. Жумладан  7-синф ўқувчилар ўртасида рус тили фанидан диктант ёзиш танловида 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Гўзал Сайдазимова 1-ўринни қўлга киритиб 3 миллион сўм, 7-синф ўқувчиси Дилором Нурмаматова 2-ўринни қўлга киритиб 2 миллион сўм, 7-синф ўқувчиси Азиз Нематиллаев 3-ўринни қўлга киритиб 1 миллион сўм ҳамда 7-синф ўқувчиси Севинч Боҳодирова “Энг чиройли ҳуснихат” номинацияси бўйича 500 минг сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шунингдек, иншолар танловида 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг  11-синф ўқувчиси Севинч Мусурмонова 1-ўринни қўлга киритиб 3 миллион сўм, 11-синф ўқувчиси Дурдона Маҳмудова 2-ўринни қўлга киритиб 2 миллион сўм, 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг  11-синф ўқувчиси Одина Ўринбоева  3-ўринни қўлга киритиб 1 миллион сўм ҳамда Шаҳзода Намозова “Энг чиройли ҳуснихат” номинацияси бўйича 500 минг сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар