slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

АРНАСОЙДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

17 май 2024 йил
58
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги 2017 йил 11 сентябрдаги 445-сонли Қонунига асосан Арнасой тумани Касб-ҳунар мактабида аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда, Арнасой тумани хокими Одил Мусанов, Ўзбекистон Республика Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосарлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар иштирок этди.

Ушбу сайёр қабулда 20 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, муаммо ҳамда таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилган бўлса, вақт ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.

Тадбиркорлар томонидан айтилган бир қанча муаммолар жойида бартараф этилганлиги бу каби сайёр қабул ва учрашувларнинг нақадар самарали эканлигини белгилаб берди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар